- 2017-02-27
Нигерияда террор ташкилотлари Боко харам ва ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган)нинг Ғарбий Африка бўлими бўлган ISWAP билан тўда аъзоларига қарши уюштирилган операцияда бир ҳафтада 165 нафар террорист ва қуролланган тўда аъзоси зарарсизлантирилди. Асирга олинган 188 киши озод этилиб, 238 террорист ҳибсга олинди.
Нигерия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати директори Эдвард Буба берган интервьюсида армия сўнгги бир ҳафтада ўлка миқёсида терроризм ва қуролланган тўда аъзоларига қарши операция ўтказганлигини маълум қилди.
Буба операция давомида 165 террорист ва қуролланган тўда аъзоси ўлдирилиб, 238 террорист ҳибсга олинганлигини билдирди.
Махсус тадбир давомида асир олинган 188 киши қутқарилиб, террорист ва қуролланган тўдага оид 153 та қурол, кўплаб мотоцикл ва ўқ-дорилар мусодара этилган.
Нигерия узоқ вақтдан бери ўлканинг турли жойларида ташкил топган қуролли тўдалар билан бирга Боко Харам ва ИШИДнинг Ғарбий Африка бўлими ISWAPнинг ҳужумларига дуч келмоқда эди. Ўлкада одам ўғирлашга ўлим жазоси берилишига қарамай, бадал эвазига одам ўғирлаш тез-тез учраб туради. Қуролланган кимсалар одатда ўлканинг шимолидаги қишлоқ, мактаб ва кўчалардан одамларни ўғирлаб, тўлов талаб қилишади.