- 2016-05-03
Тунисда президентнинг шов-шувли фармонидан кейин минглаб намойишчи норозилик билдириб кўчага чиқди.
Тунис президенти Каис Саид ўлкадаги олий суд кенгаши, яъни суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлайдиган органни тарқатиб юбориш бўйича шов-шувли фармонни имзолади.
Президент фармони билан ўзига янги суд ваколатларини юклади. Энди у бир томонлама судьяларни ишдан бўшатиш, ишга тайинлашни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқларига эга бўлди.
Тунис пойтахтида 2000 га яқин киши норозилик намойишига чиқди. Уларнинг қўлларида “Суд тизимига тегма!” ва “Бизнинг демократияни қутқаринг!” деган шиорлар бор.
Тарқатиб юборилган олий суд раиси Юсеф Бузахер ушбу фармонни “Суд ҳокимиятининг мустақиллигини чеклайдиган конституцияга зид” деб изоҳлади.
Президент Саид аввал конституциявий масалалар бўйича юрист бўлиб ишлаган. У олий судни сиёсий манфаатлар йўлида хизмат қилишда айблаб, кенг кўламли ўзгаришлар тайёрлагунча назоратни ўз қўлига олганлигини маълум қилди.
Президент унинг ҳаракатлари вақтинча эканлигини ва Тунисни коррупция ботқоғига ботган, манфаатпараст элита қўлидан қутқариш учун зарурий эканлигини билдирди.