Туркистон вокзалида таъмирлаш ишлари тугатилди


  • 13 Февраль, 2016
  • 1223

1905 йилда қурилган архитектура ёдгорликларидан бири бўлган Туркистон темир йўл вокзали таъмирлаш ишларидан кейин ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолди.

Бинода жами 876,4 метр квадрат фасад, интерьер ва ҳудудни ўраш бўйича таъмирлаш олиб борилди. 

Бундан ташқари, “Вокзал-сервис” ҳиссадорлик жамияти тарафидан ташкил қилинган кенг миқёсдаги таъмирлаш ишлари қаторида вокзалнинг ички тармоқлари, иситиш ва вентиляция, ташқи ёритиш, алоқа тармоқлари, ёнғин-қўриқлаш сигнализацияси ҳам таъмирланди. Вокзал олдидаги майдонча ва пассажирлар платформаси ҳам янгиланди. Электромонтаж ва сантехника ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон темир йўли вокзалининг сўнгги капитал таъмирлаш ишлари 2000 йил шаҳарнинг 1500 йиллигини нишонлаш олдидан ўтказилганди. 2015 йили таъмирлаш ишлари ҳажми икки баробар орттирилди.

Станциядан суткасига 19 жуфт поезд ўтади. 1000дан ориқ пассажирга хизмат кўрсатишга мослаштирилган.


Бошқа мақолалар