- 2020-06-13
Туркистон вилоятидаги Кентау шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимиятининг расмий сайтида маълум қилинди. Вилоят ҳокими Жансеит Туймебаевнинг Президент администрацияси келишиб, чиқарган қарори билан Кентау ҳокими этиб Ғани Рисбеков тайинланди.
Ғани Рисбеков 1962 йили Туркистон шаҳрида туғилди. У ўзининг иш стажини Чапаев колхозида ишчи сифатида 1979 йили бошлади. 1980 йилдан 2015 йилгача Тулкибосдаги мева-сабзавот заводида ишчи, Целиноград вилоятидаги Балхаш тумани Веселовский совхозида бош агроном, Туркистон ҳокимиятининг аппарат инспектори, Туркистон спорт ва туризм бўлими бошлиғи, ҳоким аппарати хўжалик бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатди.
2015 йилдан эътиборан ҳозирги тайинловигача Туркистон ҳокими ўринбосари лавозимида ишлади.