Экканингни ўрасан ёки Европол огоҳлантиради


  • 20 Февраль, 2016
  • 1143

Европа полиция ташкилоти Европол минглаб террористнинг Европага қайтганини ва Европанинг сўнгги ўн йилнинг энг катта террористик ҳужум хавфи олдида турганини маълум қилди.

Европадан бориб, Ўрта Шарқ ўлкаларида урушаётган ва уруш таълимини олган минглаб террористнинг ўз юртларига қайтганини маълум қилган Европол полиция ташкилотининг директори Роб Уэйнрайт, Европанинг катта хавф остида эканлигини билдирди. Халқ орасида катта талофатларга сабаб бўладиган террористик ҳужумлар режалаштирганини таъкидлаган Роб Уэйнрайт Германияда чоп этиладиган "Neue Osnabrücker Zeitung" газетасига интервью берди. У: “Европа сўнгги ўн йилнинг энг катта террор хавфи билан юзма-юз турибди” деб огоҳлантирди. Бунга ноябрь ойида Парижда амалга оширилган терактнинг далил эканлигини айтди.

Беш мингдан ортиқ европалик ёшнинг Ўрта Шарқдаги террористик лагерларда таълим олаётганини ва уларнинг катта қисми Европага қайтганидан хабар берган Роб Уэйнрайт "террористлар уюшган гуруҳ ҳолида ёки якка-якка ҳам портлашлар уюштириши мумкин."-деди. 


Бошқа мақолалар