- 2017-04-08
Венесуэла президенти Мадуро АҚШ билан бутун дипломатик алоқаларни узганлигини ва АҚШлик дипломатларнинг ўлкани 72 соат ичида тарк этишларини талаб қилди.
Жанубий Америка ўлкаси Венесуэлада президент Николас Мадуро АҚШ президенти Дональд Трампнинг мухолифат назоратидаги миллий мажлис раиси Хуан Гуайдони “вақтинчалик президент” деб тан олиши ортидан АҚШ билан бутун алоқаларни узганлигини маълум қилди.
АҚШнинг ўлкада қонуний ҳукуматга қарши тўнтариш тайёрлаганлигини билдирган Мадуро АҚШлик барча дипломатларга ўлкани тарк этишлари учун 72 соат муҳлат берди.
Венесуэла миллий мажлис раиси Хуан Гуайдо ўлкада ўтказилган ҳукуматга қарши намойишларда ўзини "вақтинчалик президент" деб эълон қилди.
Гуайдо пойтахт Каракасдаги ҳукуматга қарши намойишда гапирган нутқида “Бошқарувни узурпация қилинишига тўсиқ бўлиш, вақтинча ҳукумат қуриш ва эркин сайловлар ташкиллаш учун расмий равишда Венесуэлага масъул президент лавозимини олишга қасамёд қиламан” деди.
Халқни ўзини қўллаб-қувватлашга чақирган Гуайдо “Биламизки, бу бир кишилик иш эмас ва натижалари бўлади. Бу буюк миллий куч ва умид ҳаракатининг йўлини тўсишга изн бермаймиз” деб гапирди.