Индонезия пойтахти кўчирилади


  • 6 Июнь, 2024
  • 24

Индонезия пойтахти Жакартанинг жуда тез “чўкиши” сабабли ҳукумат пойтахт кўчириш ишларини ниҳоясига етказмоқда.

Индонезия ҳукумати ўлканинг мавжуд пойтахти Жакартада яшайдиган 10 миллион кишини табиий офатлар ва инфратузилма муаммолари сабабли тезлик билан чўкаётган пойтахтдан кўчиришни режалаштирганини билдирганди. Ушбу ишлар ниҳоясига етиб қолди.

Индонезия президенти Джоко Видодо Борнео оролидаги Шарқий Калимантан штатида Нусантара деб номланган янги пойтахтни кўздан кечирди. Янги пойтахтга кўчишнинг 80%и ниҳоясига етганлигини таъкидлаган Видодо ичимлик суви уланиши билан келгуси ойдан янги офисида иш бошлашини маълум қилди.

Қурилиши давом этаётган вазирлар маҳкамаси олдида интервью берган Видодо “Янги офисим борасида фикрларим оптимистик. Янги пойтахт августда нишонланадиган мустақиллик куни тантаналари доирасида расман фаолиятини бошлайди”, деди.


Бошқа мақолалар