- 2016-06-09
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тортишувли ҳудудга аскар тўплаётганидан хавфсираётганини билдирди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотга кўра КХШТ Қирғизистоннинг талаби билан Ўзбекистоннинг икки ўлка орасидаги тортишувли ҳудудга аскар ва ҳарбий воситаларни йиғиш сабабли Москвада навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда чегарадаги ёмонлашган ҳолатдан хавфсираган аъзолар буни яқиндан кузатишни қарорлаштиришди.
Баёнотга кўра ташкилотнинг аъзо ўлкаларидан ташкил топган доимий кенгаши 23 мартда қайта тўпланади.
Ўзбекистон-Қирҳизистон орасидаги тортишувли ҳудудга 18 мартда 35-40 ўзбек аскари билан иккита ҳарбий восита келтирилиб, назорат пункти иш бошлаганди. Бишкекда тарангликка сабаб бўлган бу ҳодиса туфайли ўлка хавфсизлиги учун бу ҳудудга ҳарбий кучларини тўплаганди.
Ўзбекистон билан Қирғизистон орасида жами минг 99 километр чегара ҳудуди бўлиб, икки ўлка орасида қанча йиллар олдин бошланган чегарани белгилаш ишларига қарамай тарафлар орасида ҳалигача 300 кмлик тортишувли ҳудуд бор. Айтилаётган чегара ҳудудида 50 та тортишувли нуқта бор. Белгиланмаган нуқталарда бўлган ноқонуний чегарадан ўтиш туфайли икки ўлка аскарлари тез-тез юзма-юз бўлишади.