Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг камбағал мамлакат


  • 28 Ноябрь, 2020
  • 481

Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг камбағал мамлакат маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Халқаро валюта фонди томонидан тақдим этилди.

Маълум бўлишича, Тожикистон Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг камбағал мамлакат ҳисобланади. 9,5 миллионга яқин аҳолиси бор давлатда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ўртача йиллик даромад 833 долларни ташкил этади. Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 1 762 доллар, Қозоғистонда 8 781 доллар ва Қирғизистонда 1 147 долларни ташкил этади.

Шу ўринда, фонднинг маълумот беришича, постсовет давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич Болтиқбўйи давлатларида (Эстонияда 23 минг доллар, Литвада 20 минг доллар, Латвияда 17,2 минг доллардан ортиқ) кузатилган. Туркманистон ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлиги хабар қилинди.

everyday.uzдан олинди.


Бошқа мақолалар