ЛГБТни тарғиб қилувчи журналист Ўзбкистонга киритилмади


  • 11 Ноябрь, 2021
  • 261

Бир неча йил Тошкентда ишлаб келган польшалик журналист Агнешку Пикулицку Қозоғистондан Ўзбекистонга киритилмади.

Журналист виза шартларига кўра, ойда бир марта Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб қайтиб кириши керак эди. Навбатдаги чегарадан чиқиб, Қозоғистон ҳудудига ўтади. Қайтадан Ўзбекистонга киришида чегарачилар уни ўлкага киритишмади.

Пикулицка “Twitter”да “Мен қозоқ-ўзбек чегарасида 27 соатга совуқда қолиб кетдим. Чунки Ўзбекистон менинг ўлкага киришимни тақиқлаб қўйди” деб ёзди.

Журналист коронавирус чекловлари боис Қозоғистонга ҳам кира олмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги уни Тошкентдаги аэропртга олиб бориб, Туркияга билет олиб беришлари мумкинлигини хабар берди. Лекин журналист ушбу таклифни рад этди.

Натижада 9 ноябрь куни журналистни Тошкент аэропортига олиб бориб, мажбурий тарзда Туркияга учиб кетишини таъминлашди. Пикулицка Туркиядан Польшага учиб кетди.

Аввалроқ журналист ЛГБТни тарғиб қилиб ёзган мақолалари учун Ўзбекистон аҳолиси орасида норозиликларга сабаб бўлганди. Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги журналистнинг аккредитацияси муддатини узайтирмасликка қарор қилганди. 


Бошқа мақолалар