Қозоғистон ва Хитой орасида таранглик


  • 23 Январь, 2019
  • 584

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айбек Смадияров Хитойда қозоқларнинг уй ҳибсига олингани ҳақида иддаолар юзасидан “Хитой тарафни ҳар доим қонунларга мос, объектив ва одил ҳаракат қилишга чақирамиз” деди.

Бу мавзунинг назорат остида эканлигини билдирган Смадияров “Хитойлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қиляпмиз. Хитой тарафни ҳар доим қонунларга мос, объектив ва одил ҳаракат қилишга чақирамиз” деди.

Смадияров Хитойда 1,5 миллиондан ортиқ қозоқ яшашини ва уларнинг давлат идораларида, хавфсизлик органларида, таълим ва бизнес соҳасида фаолият юритишини маълум қилди.

Синьцзянда яшаётган қозоқлар маҳаллий ҳукумат тарафидан паспорт ва бошқа расмий ҳужжатлар берилмаслиги сабабли хорижга чиқа олишмайди. Хитой ҳукуматининг уйғур автоном вилоятининг мустақиллигини қўлга киритиш учун 1997 йили қурилган Ўарқий Туркистон озодлик ҳаракати билан кураш доирасида қозоқ миллатли аҳолига ҳам босимларни орттиргани маълум.


Бошқа мақолалар