- 2020-12-12
Шанба куни 8:00да Ўзбекистон ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмидан ўз ҳарбий техникаси ва аскарларини чақириб олди. Эндиликда чегарани қўриқлаш одатдаги тартибда амалга оширилади.
Ола-Буқа туманидаги назорат ўтказиш пункти очилди. Ўзбекистон томон чегаранинг ушбу қисмида жойлаштирилган бронетранспортерлар ва ҳарбий хизматчиларни чақириб олган.
Таъкидларга кўра, икки мамлакат чегара хизмати раҳбарияти ўртасида ўтган музокаралардан сўнг, шундай қарор қабул қилинган.
Эндиликда икки мамлакат чегарани қўриқлаш бўлинмалари, ўртадаги келишувга мувофиқ, хизматни одатдаги тартибда ўташлари хабар қилинмоқда.
sputniknews-uz.com дан олинди.