- 2017-09-26
Туркманистонда хавфсизлик чора-тадбирлари сифатида 30 ёшга тўлмаган йигитларнинг хорижга чиқиши тақиқлангани айтилмоқда.
Ушбу хабар 16 апрель кунги “Озодлик” радиосининг туркман хизмати томонидан эълон қилинди. Хабарда 30 ёшга тўлмаган эркакларнинг хорижга чиқиши тақиқланиши ватандошлар хавфсизлигини таъминлаш учун эканлиги айтиб ўтилди.
Ташўғизда яшайдиган бир шахс “Менинг 27 ёшли дўстим миграция хизматининг вилоят бўлимига чақиртирилди. У ерда унинг самолёт билети қўлидан олиниб, 30 ёшга тўлмаган йигитларга ўлкани тарк этиш тақиқланганини айтишди” деди.
Хорижга чиқмоқчи бўлган бир нечта йигитнинг билетлари қайтиб олиниб, бадали тўлангани айтилмоқда.
Ўтган ой туркманларга айниқса Туркияга саёҳат қилишлари тақиқлангани ҳақида хабар тарқатилган эди. Бундан ташқари Туркманистон ҳукумати ишчилар ва хорижий таълим ташкилотларида ўқиётган туркман талабаларни ватанга қайтариш учун босим ўтказмоқда.