Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистон президенти


  • 15 Март, 2022
  • 244

Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедов президентлик сайловида 72,97% овоз билан ғолиб бўлди

Марказий сайлов комиссияси хабарида “Туркманистон сайлов кодексининг 76-бандига кўра ва марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига асосан Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси Сардор Бердимуҳаммедов 72,97% овоз тўплаб Туркманистон президенти этиб сайланди” дейилган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида ўтказилган парламент юқори палатасининг навбатдан ташқари сессиясида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳаммедов давлатни бошқаришда ёшларга йўл бериш кераклиги ҳақида гапирганди.


Бошқа мақолалар