Назарбоев Ҳанафий имомлар билан ишламоқчи


  • 18 Декабрь, 2017
  • 870

Қозоғистон президенти янги бош муфтийни табриклаб, ўлкада Ҳанафий мазҳабининг ҳукмларини биладиган имомлар билан ишлаш кераклигини сўзлади.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати Нурсултон Назарбоевнинг бош муфтий Серикбой Ўроз билан учрашганлигини хабар берди. Серикбой Ўрозни янги лавозими билан табриклаган Назарбоев “Мен мустақиллик куни арафасида сизни бош муфтий бўлиб сайланганингиз учун табриклашга таклиф қилдим. Давлатимиз мустақиллиги бизга миллий анъаналаримизни тиклаш ва оталаримиз дини билан юриш имконини берди. Давлат ҳар бир ватандошга дин эркинлигини таъминлаш учун керакли барча ишни қилади” деди.

Нурсултон Назарбоев гапида “Қуръони карим ва ҳадислар нурида анъанавий Ҳанафий мазҳабининг ҳукмларини изоҳлаб, бузғунчи оқимларга қарши қўя оладиган даражада илмли имомлар билан ишлашимиз керак” деди.

Қозоғистон бош муфтийи Серикбой Ўроз президентга қабул учун ташаккур билдириб “Диний идорамиз тарихий анъанавий дин мактабини жонлантириш учун улкан вазифа олдида турибди” деди. 


Бошқа мақолалар