“Ёзувчи” президентлар


  • 12 Апрель, 2016
  • 1285

Ўрта Осиё президентлари айни вақтда ўлкаларининг энг “машҳур” ёзувчиси ҳам. Чунки улар ёзган китоблар ўлкаларида 7 дан 70 гача ҳамма сотиб олиши ва ўқиши мажбур бўлган китоблар. Ягона истисно Туркманистоннинг янги раҳбари. Собиқ президент Туркманбошидан фарқли равишда унинг китоби йўқ. Лекин бутун ёзувчилари китобларида уни мақташга мажбур.

Тожикистон маориф ва фан вазирлиги вакилининг “Озодлик” радиосининг тожик бўлимига берган интервьюсида президент Имомали Раҳмоновнинг тўрт китобдан иборат “Тожиклар тарих ойнасида” асари мактаб дастурига киритилганлигини айтди.

Душанбе шаҳрида китоб дўконларини айланиб чиққан радио мухбири Раҳмоновнинг китоблари жуда қиммат эканлиги учун аҳоли тарафидан сотиб олинмаётганини маълум қилди.

Айни вақтда Ислом Каримов Ўрта Осиё президентлари орасида энг кўп китоб ёзган президент сифатида танилган.каримовнинг нафақат китоблари, баъзи нутқлари ҳам мактабларда ўқувчиларга дарс қилиб ўтилмоқда. 2008 йили Англиянинг “Times” газетаси Каримовнинг китоблари ўлкасида 30 миллион нусхада чоп этилганлигини ёзганди.

2011 йили эса “Озодлик” радиоси мамлакатнинг шимолидаги мусулмонлар жамланган қамоқ лагерида маҳбусларнинг Каримовнинг китобларини овоз чиқариб ўқишга мажбурланганини хабар берганди.

Туркманистонда эса янги президент Бердимуҳамедовнинг китоб йўқ. Туркманистоннинг собиқ президенти Сафармурод Ниёзовнинг “Руҳнома” китоби ўлкада барча ўқиши керак бўлган асар сифатида эълон қилинган. Унинг ўлимидан кейин бу талаб янги президент тарафидан бекор қилинганди. 


Бошқа мақолалар