- 2020-08-18
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан расмий хизмат сафарига келган Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва ҳайъати сафарининг сўнгги куни Бухорога келди.
Афғон ҳайъати ЮНЕСКО тарафидан дунё маданият мероси рўйхатига киритилан 2 минг 500 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Бухоронинг тарихий маркази – Шаҳристоннинг гўзаллигидан жуда ҳам ҳаяжонга тушганликларини айтишди.
Ашраф Ғани ва унга ҳамроҳлик қилган зиёратчилар дастур доирасида 10 минг киши намоз ўқий оладиган катталикда қурилган Калон масжиди, Калон минораси ва Мир Араб мадрасасидан иборат Калон куллиясини зиёрат қилишди.
Афғон ҳайъати Бухоро вилоятининг Когон туманидаги Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий ҳазратларининг қабрини ҳам зиёрат қилди. Мақбара жойлашган куллияда ўқилган Қуръони карим ортидан барча биргаликда дуо қилдилар.