- 2019-01-15
Дунё Туризм ташкилоти (World Tourism Organization, WTO) 2012 йилги маълумотларига кўра, қозоғистонликлар таътил учун танлаган жойлар рўйхатининг бошида Анталия келиши аниқланди.
Қозоғистондан 2012 йилда 400 000га яқин туристнинг Туркияга саёҳат қилганини қайд қилган WTO бу рақам ўтган йилга нисбатан 20,3%га ортганлигини маълум қилди. Туркияга борган туристларнинг 224 000 нафари таътилини Анталияда ўтказганлигидан дарак берган WTO, кейинги ўринларда Истамбул, Муғла ва Измирнинг қозоғистонликлар тарафидан энг кўп танланадиган шаҳарлар эканлигини билдирди.
Туркиянинг Қозоғистон маданият атташеси Нилгун Киличарслан Туркиянинг сўнгги йилларда туризм соҳасида олиб борган ишлари билан келган туристларга сифатли хизмат кўрсатганлигини қайд этди. WTO маълумотларига кўра, Туркия дунё миқёсида 31,4 миллион турист қабул қилиш кўрсатгичи билан 6-ўринни эгаллаган.
Қозоғистон ва Туркия орасидаги сўнгги йилларда дипломатик алоқаларнинг ортиши ва бу билан бир қаторда ҳаво йўлларидаги қулайликлар сабабли Туркияга келадиган турист сонининг яна-да кўпайишига ишонишини билдирган Киличарслан қозоғистонлик туристлар сонини 1 миллионга етказишни мақсад қилиб қўйганликларини айтди.
Қозоғистон Туристлар ассоциацияси эса хорижга чиқаётган туристларнинг 60-70%нинг Туркияга боришини маълум қилди.
WTO маълумотларига кўра, 2012 йили энг кўп турист қабул қилган давлатлар рўйхати бошида 77 миллион турист билан Франция келмоқда. Кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллаган: АҚШ (62 миллион), Хитой (57 миллион), Испания (57 миллион), Италия (46 миллион), Туркия (31,4 миллион), Малайзия (25 миллион), Германия (28,4 миллион), Англия (28,3 миллион) ва Австрия (23 миллион).