- 2019-05-31
Парламент палаталарининг қўшма йиғилишида депутатлар Элбоши ҳақидаги қонунни кучини йўқотган деб қабул қилишди.
Сенатор Владимир Волковнинг хабар беришича, референдумдаги қабул қилинган ўзгартиришлар Қозоғистон биринчи президентининг ваколати ва статуси конституция ва конституцион қонун билан белгиланиши ҳақидаги нормани бекор қилган.
Шу билан бирга биринчи президент учун конституциянинг 46-банди ва “Қозоғистон республикаси президенти ҳақида” қонунда белгиланган умумий кафолатлар тегишли бўлади.
Волков “Конституцион суд “Қозоғистон республикаси биринчи президенти – Элбоши ҳақида”ги қонун ўлканинг янги конституциясига мос келмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Қозоғистон жамоатчилик жараёнида монопол бўлган сиёсий институтлар ташкил қилиш ўлкадаги сиёсий қадриятлар қийматсизланишига ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун келажакда бу каби муаммоларга жамоатчилик ва сиёсий иммунитет шакллантириш лозим” деди.