- 2014-02-19
Англиянинг “The Independent” газетасининг хабарига кўра, ҳукмрон партия конгресга тайёргарлик борасида пойтахт Пхеньянда тўй ва таъзия маросимларини ўтказиш тақиқланди.
Ким Чен Ын бошқарувидаги Шимолий Кореяда ишчи партиянинг жума куни ўтказиладиган сўнгги 36 йилдаги илк конгресидан олдин бир қатор хавфсизлик тадбирлари олинди.
Ҳатто пойтахт ичида ва сиртида эркин айланиб юришга рухсат йўқ. Олинган маълумотларга кўра, шахсий буюмларни тинтиш ишлари кучайтирилиши айтилди.
Келаётган жума ўтказиладиган конгреснинг 4 ёки 5 кун давом этиши кутилмоқда. Конгресдан аввалги 70 кун давомида ишчилар ишлаб чиқаришни орттиради. Давлат раҳбари билан боғлиқлигини кўрсатиш учун юқори режалар қўйишди.