- 2017-01-09
Шри Ланкада будист роҳиблар ўлканинг турли жойларида мусулмонларга тегишли дўкон ва масжидларга ҳужум қилишди.
Шри Ланканинг жануби-ғарбидаги уч нафар мусулмоннинг ҳалок бўлиши билан ниҳоясига етган мусулмонларга қарши уюштирилган ваҳшат ортидан будист роҳиблар энди ўлканинг турли жойларида мусулмонларга тегишли дўкон ва масжидларга ҳужум қилишди.
Ҳодиса гувоҳлари будист роҳибларининг Жафна минтақасидаги Навантурай ва Жафна университетларининг масжидларига ҳужум қилишганини, Коломбонинг 25 километр жанубидаги Панабурада мусулмонларга тегишли “No Limit” дўкон тармоғининг бир филиалини ёқиб юборганлигини билдирди.
Манбалар бу дўконга эрталабга яқин Молотов коктейли отилганлигини, ёнғинда жароҳат олганлар йўқлигини, фақат моддий зарар кўрилганлигини маълум қилмоқда. Бинонинг олдида тўпланган оломонни назорат қилиш учун полиция махсус кучлари сафарбар қилинганлиги, зирҳли транспорт воситаларининг бу жойга олиб келинганлиги билдирилди. Ҳодиса гувоҳлари ҳодиса жойига келган икки ўт ўчирувчи транспортида ёнғинни сўндиришга сув бўлмаганлигини айтишди.
Бу орада Жафнада мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик намойиши ўтказилди ва Тамил мусулмонлар конгресси мусулмонларга қилинган ҳужумни қоралади.
Шри Ланкада миллатчи будист гуруҳлари ўлканинг жанубидаги Алутгама шаҳрида ўтказган митинги ортидан Алутгама ва Дхаргада юзага келган воқеа-ҳодисалар туфайли 3 киши ҳалок бўлганди. Маҳаллий касалхоналарнинг хабар беришича эса, саккиз нафар мусулмон ҳалок бўлган.