- 2021-04-19
Англиянинг пойтахти Лондонда 6 киши Аргентина ресторанида тўлаган ҳисоблари билан кўрганларни ҳайратга туширди.
Ресторанда еган тушлик таомига 17 466 Евро ҳисоб тўлаган 6 улфат атиги икки шиша шароб учун 11000 Еврони киссдан чиқаришган.
1988 йили қилинган гул шароби учун 5500 Евро тўлаган хўрандалар бу билан бирга бошқа маркалардаги бир неча ичимликлар учун 1000 билан 2000 Евро орасида пул тўлашган. Таомдан кейин сигара учн 295 Евро тўлаган мижозларни ресторан ходими “Очиғи бироз ўйнаб-кулдилар” деб изоҳлади.
Бир коньяк учун 19 минг Евро
Авваллари олимпиада вақтида баъзи олимпиада раҳбарларидан йиғилган бир гуруҳ 1853 йилги бир коньяк учун 19000 Евро бергани иддао этиларкан, Лондондаги “Dorchester Hotel” нинг ресторанида овқатланиш учун фақатгина хизматининг ўзи 4942 Евро бўлиши ҳам айтиб ўтилди.