- 2012-12-11
Қозоғистоннинг бешта вилоятида аёз бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон республикасининг фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳабар берди.
Қўмита хабарига кўра, 11 май кечаси Шарқий Қозоғистон вилоятида, 12 май кечаси Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Павлодар вилоятларида ҳаво ҳарорати -1,-6 даражагача тушиб кетиши мумкин.
Бундан ташқари, Алмати вилоятида қаттиқ шамол ҳақида огоҳлантирилган. “Казгидромет” ташкилоти “Ёғингарчиликнинг кўп бўлиши ва Алмати вилоятининг тоғли туманларидаги қор қатламининг барқарор эмаслиги сабабли 10-11 май кунлари қор кўчиши кутилмоқда. Тоғларда қор кўчиши мумкин бўлган жойларга чиқиш тавсия этилмайди” деб огоҳлантирмоқда.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 11 май куни Ақмола вилоятида секундига 15-20 метр тезликда жануби-ғарбий йщналишда шамол кутилмоқда.