Назарбоев Пайғамбар масжидида намоз ўқиди


  • 25 Октябрь, 2016
  • 1022

Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Саудия Арабистон қироллигига расмий хизмат сафари билан борди.

Назарбоев Мадина шаҳрига етиб келгач, провинция губернатори Файсал бин Салмон ал Сауд билан учрашди. Бундан ташқари, Қозоғистон президенти Мадина шаҳридаги пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) дафн қилинган “Масжид ан-Набавий” масжидида намоз ўқиди.

Сўнгра Назарбоев Ар-Риёд шаҳрига етиб келди. У ерда Саудия Арабистон қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд билан учрашиб, бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолади.

Хизмат сафари давомида Назарбоев сиёсатчилар ва бизнес соҳаси вакиллари билан учрашувни режалаштирган. 


Бошқа мақолалар