Ўзбекистон ҳофизи Бобомурод Ҳамдамов оламдан ўтди


  • 3 Сентябрь, 2024
  • 39

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, “Дўстлик” ордени кавалери Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида оламдан ўтди.

У 1940 йили Туркманистонда туғилган. Бобомурод Ҳамдамов ўрта мактабни тугатиб, кран ҳайдаш курсига ўқишга кирди. Курсни тамомлаб, қурилишда иш бошлади. Лекин қўшиқчиликка бўлган қизиқиши уни Комилжон Отаниёзовнинг Тошҳовуздаги ансамблига олиб келди.

Бобомурод Ҳамдамов ўзбек, туркман, тожик ва ҳинд тилларида қўшиқ куйлади. У ўзбек миллий ҳофизлик санъатига улкан ҳисса қўшиб, мухлислар қалбидан жой эгаллади.

Бобомурод Ҳамдамов машҳур ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг шогирди деган номни оқлади. Унинг қўшиқ ва асарлари ўзбек санъатининг “Олтин фонд”ига киритилган.


Бошқа мақолалар