Путинни шарманда қилган “миллий лойиҳа”


  • 13 Май, 2016
  • 1349

Путин бутун дунёга шарманда бўлди. Генераллар оғир техника
тўпларни ташийдиган Россияда ишлаб чиқарилган транспортни Путинга намойиш қилаётганида эшиги очилмай қолди. Эшик тутқичи эса синиб қўлида қолди.

Россия қуролли кучлар ускуналарида бир қатор камчиликлар борлигини куни кеча тилга олган президент Владимир Путин бу камчиликлардан бирини ўз кўзи билан кўриш имконига эга бўлди.

Генераллар Путинга кўрсатмоқчи бўлган янги жипнинг эшиги очилмади. Эшик тутқичи эса синиб, қўлида қолди.

Бу воқеа Қора денгиз қирғоғидаги Сочи шаҳрида юз берди. Суриядаги жангариларнинг “Toyota” маркали жипларда ҳаракатланишидан таъсирланган бўлса керак, рус генераллар Путинга оғир вазндаги тўпларни ташийдиган Россияда ишлаб чиқарилган “Патриот” (ватансевар) маркали автомобилни кўрсатмоқчи бўлишди.

Лекин Путин автомобилга миниш учун ўнг эшикни очишга бўлган уриниши натижа бермади. Эшик гўёки қулфлаб қўйилганди. Қовун туширганини англаган Россия мудофаа вазирлиги зирҳли техникалар масъули генерал Александр Савченко президентга ёрдамлашиш учун эшикни тортқилашни бошлади. Табиий бу ҳам фойда бермади. Эшик худди сеҳрлангандек очилмасди. Генерал бор кучи билан эшикни тортганида эшик тутқичи синиб қўлида қолди.

Юзи қизарган, лекин шарманда бўлганини сездирмасликка уринган Савченко қўлида қолган эшик тутқичини бир онда йўқ қилиб, Путинни жипнинг орқа ўриндиғига таклиф қилди. 


Бошқа мақолалар