Серблар Боснияни бўлишмоқчи


  • 23 Октябрь, 2021
  • 276

Серб, хорват билан боснияликлар яшайдиган Босния-Герцеговинада вазият таранглашмоқда. “Босния-Герцеговинани йўқ қилиш билан сиёсий тушунмовчиликка барҳам берилади” деган босниялик серб лидер Додик ўз армиясини қуришини маълум қилди.

Босния-Герцеговинада икки этник гуруҳдан бири бўлган серб республикаси бошчиси Милорад Додикнинг сепаратив чиқишилари охирги вақтларда Болқон ўлкасида хавотир уйғотмоқда. Босния-Герцеговинани муваффақиятсиз ўлка сифатида баҳолаган президиум раиси Додик уч қутбли сиёсий келишмовчиликни ҳал қилишнинг ягона йўли "Босния-Герцеговинани йўқотиш" эканлигини айтмоқда. Босния-Герцеговинанинг ҳарбий, олий суд ва солиқ тизимидан четлашиб, олдимиздаги ойларда серб армиясини қуришга сўз берди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан октябрь ойининг бошида учрашган Додик ўз режасини Москвага билдирди. Россиянинг зимдан дастагини олган Додик “коронавирус билан янада таъсирли курашиш” баҳонаси билан серб дори препаратлар бўйича агентлик ташкил этиш учун ҳаракатга тушди. Додикнинг таҳликали қадамларига ўлка ичидан норозиликлар кела бошлади. Босния-Герцеговина учун депутатлардан Сенад Братич дори препаратлар бўйича агентлик қуриш ҳам конституцияга, ҳам 1992-1995 йиллардаги урушни ниҳоясига етказган Дайтон сулҳ келишувига зид эканлигини айтди. Президиумнинг мусулмон аъзоси Шафиқ Жафарович ўлканинг “Дайтон сулҳ келишуви имзолангандан кейин энг таҳликали кризис билан” юзма-юз келганлигини билдирди. Маҳаллий нашрларда ўрин олган хабарларда сепаратор серб бошчисининг параллел давлат ташкилотларини қуриш лойиҳасининг илк одими эканлиги айтилди.

1990 йилларда 100 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган уруш охирида Босния иккига бўлинди ва ўлканинг ярми этник босниялик сербларга берилиб, қолган ярми мусулмон-хорват федерацияга берилди. Икки тараф бир вақтлар заиф бўлган лекин ўтган йиллар давомида БМТ тарафидан тайинланган юқори лавозимли вакил томонидан босқичма-босқич кучайтирилган федерал идоралар орқали боғланган. Додик 140 та шу каби федерал ташкилотларга қарши чиқиб “Дунёда бизни тўхтатадиган куч йўқ” деди.

Додикнинг бу чиқишларига халқаро ҳамжамият жим қолгаётган бир вақтда президиумнинг хорват аъзоси Зелжко Комсич “Додикнинг ўз армиясини қуришга сўз беришда давом этган ҳолда Боснияни ҳимоялаш учун режа мавжуд” деди.


Бошқа мақолалар