- 2022-06-15
Теҳрон АҚШ ва Саудия Арабистонининг Ироқдаги Эронпараст шиа Ҳашди Шабини ўққа тутганига
даҳшатли режа билан қасос олади. Унга кўра, Ҳашди Шаби 80 минг жангари билан қуруқликдан Кувайтга ҳужум қилади. Шиа-сунний оловини ёқишни истаган Эрон Туркияни ҳам бу олов ичига тортишга ҳаракат қилади.
АҚШ ва Саудия Арабистони яқинда кутилмаганда қўшма ҳаракат билан Ироқдаги эронпараст тузилмаларга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Хусусан, етти вилоятда эронпараст шиа Ҳашди Шаби ташкилоти бу ҳужумларнинг нишонга айланди ва ўнлаб жангариларини йўқотди. Мана шу воқеалардан сўнг Эрон раҳбарияти даҳшатли режани ҳаётга татбиқ этиш остонасида тургани маълум қилинди.
Ҳашди Шаби ташкилотининг юқори даражали раҳбари АҚШ ва Саудия Арабистони ҳужумининг қасосини Кувайтга ҳужум қилиб олишларини айтди. Сўз юритилаётган раҳбар Исроил ва АҚШни Кўрфаз давлатлари орқали тартибга солиш борасида қатъий эканликларини билдирди.
Ироқдаги сони 230 мингдан ошганини қайд этган Ҳашди Шаби мутасаддиси “Бу ерда ўтириб Эроннинг қулашини кузатиб турмаймиз. Саудия Арабистони, БАА, Иордания бош бўлиши билан бирга Исроил ва АҚШ ҳамкор давлатлари билан курашишга тайёрмиз. Бизга Кувайт операцияси учун тайёр туринг буйруғи берилди. 80 минг аскар билан Кувайтга ҳужум тайёргарлигини кўрдик. Қаршимизда ҳарбий қўшин йўқ. Бир неча соат ичида уларнинг барча ҳудудларини эгаллаб олишимиз мумкин” ибораларини қўллади.
Воқеаларни тасдиқлаган ироқлик истеъфодаги генерал Ғолиб Солиҳ Басра коридорида сўнгги бир ҳафтадан бери жиддий ҳарбий жамғариш олиб борилганини ифода этди. Эроннинг режаси “минтақа учун ўз жонига қасд қилиш ва вароба лойиҳаси” бўлишини ифода этган Солиҳ, “Саддамнинг 1990 йил 2 августдаги Кувайт босқини қандай қилиб Ироқнинг қулашига сабаб бўлган бўлса, Ҳашди Шабининг худди шу хатони такрорлаши минтақавий фалокатга айланади. Чунки ҳозирги шароитлар жуда оғир ва минтақанинг аҳволи ғоят нозик” деди.
Сўз юритилаётган операция Теҳронда режалаштирилганини қайд этган Солиҳ шундай деди: “Эрон ичкарида сиқилгани сайин Либанда Ҳизбуллоҳ, Яманда Ҳусийлар ва Ироқда Ҳашди Шаби каби ваколатли кучларни янада самарали равишда майдонга ҳайдайди. Биз буни биламиз ва бу қадамни кутяпмиз. Иордания, БАА, Қатар, Кувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва ҳатто Мисрни ҳам бу ўт тўпининг бир қисми ҳолига келтириш учун барча кучини сафарбар этади. Аввало шуни жуда аниқ ифода этишим керакки, бутун бу тартибсизликдан фақат Исроил фойда кўради.”
“Яна юз минглаб одамлар қочишга маҳкум бўлади. Мусулмонларга тегишли энергия манбалари талон-торож қилинади ва бўлинган, одамлардан холи қилинган география ҳақиқати ҳамда Арзимавут ҳақиқати билан юзма-юз келишга мажбур бўламиз. Бироқ Эрон “Мен қулаётган бўлсам бутун минтақа ёнсин” тушунчаси билан ҳаракат қилгани учун фойда ва зарарлардан кўра хаоснинг имкон қадар кенг тарқалишини истайди. Агар Кувайт, Саудия Арабистони ёки Иорданияга қаратилган Ҳашди Шаби оператсияси бўлса минтақа халқлари оғир бадаллар тўлайди.”
Ироқлик стратегист Ҳижрон Қозончи ҳам Кувайтга қаратилган ҳар қандай қуруқлик операциясини “оммавий ўз жонига қасд қилиш” деб баҳолади. АҚШнинг Ироқдан бутунлай чиқиб кетиш жадвали сифатида 30 сентябрни белгилаганига эътибор қаратган Қозончи “Ироқ маъмурияти ҳам ҳарбий қўшиндан ташқари барча қуролли унсурларга қуролларини топширишлари борасида 30 сентябрь охирги кун эканини эълон қилди. Бироқ Ҳашди Шаби қўмондони Абу Федак Муҳаммадави Ироқ бош вазири Али Эл Зейдийга “Кучинг етса кел, биздан қуролларни ол” дея очиқдан очиқ таҳдид қилди. Ҳамма билганидек Ҳашди Шаби буйруқни Теҳрондан олади. Шу сабабли Эрон режимининг хавф остида қолиши ва қулаши Ҳашди Шабининг ҳам сўнггини англатади” деди.
Қозончи сўзини давом эттирди: “Кувайт қуруқлик ҳужумининг очиқ ўз жонига қасд қилиш бўлишини улар ҳам билади, кўрмоқда, аммо Эронга нафас олиб бериш учун буни қилишдан иккиланишмайди. Бошқа томондан эса Нажаф, Карбало, Бағдод шиа эътиқодининг дунёга келган жойлари; маданий, диний, тарихий марказлари ва табиий равишда жон томиридир. Бу марказларсиз Қум, Машҳад ва Теҳроннинг мавжудлиги ҳам жиддий маънода ўз мазмунини йўқотади. Кувайтда қола олмасликларини биладилар, лекин мақсад катта миқёсдаги шиа-сунний можароси фитилини ёқишдир. Баҳрайн, Иордания, Сурия, Яман, Саудия Арабистони, Либан ва ҳатто Туркияни ҳам бу гирдобга тортишга ҳаракат қиладилар.”
Маълум бўлганидек, АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқда тўққиз хил Ҳашди Шаби нуқтасини ўққа тутди. Ҳаво ҳужумларида тўрт нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи ўлдирилди. Ироқ қўшини Саудия Арабистони чегарасида хавфсизлик ҳолатига ўтаркан, Ироқ бош вазири Зейдий Саудия Арабистонига ташрифини орқага сурди. Ироқ саҳнасида бутун бу воқеалар содир бўларкан, Сурияда юзлаб сунний тинч аҳолининг қирғин қилинишида бевосита рол ўйнаган “Абу Азроил” лақабли шиа жангари ҳам Ироқ бош вазири Зейдийни қўрқоқликда айблади, сўнгра минтақага ўт қўйиш билан таҳдид қилди.
Ғазо қассоби Нетаняхунинг энг катта орзуси – бутун Ўрта Шарқни уруш майдонига айлантиришдир. Кувайтга ҳужум режасини якунлаган Эрон Нетаняхунинг бу орзусини амалга оширишга жуда яқин турибди.