Пиёзнинг фойдалари


  • 14 Май, 2016
  • 3156

Кўплаб мева сабзавотларнинг инсон саломатлигига таъсири кучли. Лекин пиёзнинг янги кашф этилган хусусиятлари унга бошқача назар ташлашга сабаб бўлади.

Кескин ҳиди, кўз ачиштириши туфайли баъзиларнинг пиёз билан юлдузи тўғри келмайди. Лекин пиёз биз ўйлагандан кўра кўпроқ ижобий таъсирга эга. Ёлғиз ўзи дорилар жамланмаси десак ҳам бўлади. Бир сават пиёз билан сизни безовта қилаётган хоҳлаган касалликни йўқ қила олишингиз мумкин.

Қуйида сизларга пиёзнинг ўнта хусусиятини билдирамиз:

1. Сурункали йўталингиз бўлса, дорихонадан олган сиропларингиз ҳам фойда бермаётган бўлса, пиёз суви сизга даво бўлади. Ҳа, балки оғзингиздан ёқимсиз ҳид келиши мумкин, лекин буни сақич ёки тиш пастаси билан йўқотишга бўлади. Пиёз суви қисқа вақт ичида йўталингизни тўхтатади.

2. Иситмангиз тушмаётган бўлса, пиёз билан ҳароратни туширишингиз мумкин. Пайпоқ ичига товонингизга тегиб турадиган шаклда қўйилган пиёз тилимлари иситмани дарров туширади.

3. Бурун битиб қолиши сизни қийнаётган бўлса, бунга пиёз даво. Чой билан бирга бир тилим пиёзни қайнатиб ичинг, бу билан бирга тузга ботириб пиёз бўлакларини енг. Сўнгра ётиб ухланг, уйғонганингизда ўзингизни яхши ҳис қиласиз.

4. Қулоқ вужудимиз учун критик аъзодир. Бутун мувозанатни таъминлаб туради. Унга зарар келганида умумий сиҳҳатга ҳам салбий таъсири кучли бўлади. Қулоқ шанғиллаши ва оғриқ бўлганда пиёз ичидаги ўзагини ўртасини иккига бўлиб, қулоқларга тиқин қилиб қўйилади. Бир неча соатда пиёз бу касалликларни даволайди.

5. Инсонлар маълум бир оралиқларда йиғлаб туриши кераклиги маълум. Бу ҳам кўз ёшларини, ҳам ичида тўпланиб қолган стрессларни чиқариб ташлайди. Ҳатто бўлар-бўлмас вақтларда кўз ёшимизни тия олмаслигимизни кўриб ўзимиз ҳам ҳайрон бўламиз. Буларнинг барчаси стрессдан. Пиёз кесганда йиғлатувчи хусусияти билан ўзингизни ёмон ҳис қилган вақтларда сизни йиғлатиб, енгил тортасиз. Бу ҳазил эмас, тавсия қилинган ечимдир.

6. Баъзи сабзавот ва ўсимликларнинг инсон вужудидаги яраларни жуда тез даволаши барчамизга маълум ҳақиқат. Булар орасида энг таъсирлиси Алоэ ўсимлигидир. Лекин ҳар уйда ва ҳар дўкондан алоэни топиш имконсиз. Бундан ташқари алоэ арзон ўсимлик эмас. Лекин бу ўсимликнинг муқобили сизнинг уйингизда бор. Пиёзнинг ички деворларидаги пардасимон қисм алоэ билан айни хусусиятга эга. Яра жойларга буни қўйсангиз, фойдасига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

7. Пиёз фақат кундалик ҳаётда эмас, катта жароҳатларда, амалиётдан кейин қолган изларни йўқотишда ҳам ишлатилади. Яралардан қолган изларни йўқотишда пиёзнинг таъсири кучли.

8. Вужудингиздаги бир ярага инфекция тушган бўлса, шифохонага етгунча пиёз сизга ёрдам бериши мумкин. Бир тилим ноннинг устига сутни қайнатиб тўкинг, устига бир пиёзни кесиб қўйинг. Сўнгра инфекция тушган яра устига боғланг. 2 соат давомида шундай тутинг. Ундан кейин олиб ташлашингиз мумкин.

9. Қуёшда куйган жойларга бизларда одатда қатиқ суркалади. Лекин асл даво пиёзда. Куйган жойларга пиёз тилимларини қўйинг ва бу жойлар пиёз сувини тортиб олганига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг устига бир тухум оқини суриб, шифо топишингиз мумкин.

10. Бизларда ари чаққанида устига пичоқ босиш, помидор кесиб қўйиш каби даво усуллари бор. Лекин асл даво яна пиёзда. Бундан ташқари нафақат ари, пашша чаққанида ҳам ишлатиш мумкин. Йўқ, пиёз сувини суркамайсиз. уйингизда ёз кунларида атрофингизга бир-иккита жойларга пиёз кесиб қўйинг. Ари ва пашшалар пиёз бўлган жойга яқинлашмайди. Шу тариқа ари чақишининг олдини олган бўласиз. 


Бошқа мақолалар