- 2013-11-30
“Apple” жуда махфий лойиҳа билан электр ёрдамида ҳаракатланадиган янги автомобиль устида иш олиб бормоқда.
Энг катта рақиби “Google”нинг “Boston Dynamics” билан бирга саккизта робот ширкатини сотиб олишидан ва ҳайдовчисиз юрадиган автомобиллар устида иш олиб боришни бошлаганидан кейин “Apple” ҳам бошқа соҳаларда ўзини синаб кўришга қарор берди.
“Apple” шу онда назарий жиҳатдан олиб бораётган лойиҳада батарея технологиялари, робот ва метал ишлаб чиқариш бўйича иш олиб бормоқда. Ўтган йил “Apple”нинг бошлиғи Тим Кук тарафидан жорий этилган лойиҳанинг бошига собиқ “Ford” ходими Стив Задеский келтирилди. Бундан ташқари, “Mercedes-Benz”нинг собиқ илмий тадқиқот ва конструкторлик бўлими бошлиғи Йохан Юнгвирт шу онда “Titan” лойиҳасининг юзлаган иштирокчиларидан бири. “Apple” ширкати “Ford”нинг электрли автомобиллар устида ишлайдиган номи сир тутилган ходимини ҳам ишга олганлиги маълум бўлди.
“Apple Titan” ҳақида кўп нарса маълум бўлмаса ҳам ҳайдовчисиз бошқариладиган модел эканлиги маълум. “Apple” бу ҳамласи билан автоном бошқариш устида иш олиб бораётган “Google”га қарши яна бир соҳада рақобат олиб боради.
Асосан “Apple”нинг автомобиль ишлаб чиқариши илк қарашда мантиқсиз кўринади. Ўтказилган тадқиқотларда автомобилнинг 2014 йили фойдаланишга топширилган тақдирда 105 миллион доллар зарар кўриши аниқланди.
Америка ҳукуматининг қийинлашиб кетган фойдаланишга топшириш стандартлари ва бу майдонда энг кучли рақибининг “Tesla” эканлигини ҳисобда тутсак, электромобиллар “Apple” учун мантиқли бўлса ҳам асосий сабаб бу эмас.
“Apple”нинг бу лойиҳаси остида 2011 йили вафот этган Стив Жобснинг фикри ётибди. “Apple” бошқарувчиларидан Микки Дрекслер: “Стив Жобс яшаганида эди, бир iCar ишлаб чиқарарди. Менимча автомобиллар устида ноанъанавий ишлар олиб бориш учун жуда қулай танлов” деди. Бу ифода билан “Apple”нинг бу ишга нима учун аралашгани маълум бўлди.