Euro 2016 хавфда!


  • 6 Июнь, 2016
  • 1151

Франция президенти Олланд “Мусобақа хавфсизлигига таҳдид бор” деди. Франция президенти Олланд ўлкаси мезбонлик қиладиган футбол бўйича Европа чемпионати (EURO 2016) хавфсизлигига таҳдид борлигини билдирди.

“Inter radyo” телеканалига интервью берган президент Олланд “EURO 2016га таҳдидлар мавжуд, афсуски булар узоқ вақт давом этиши мумкин” деди.

Франсуа Олланд EURO 2016нинг муваффақиятли бир шаклда ўтиши учун хавфсизликни таъминлашлари кераклигини таъкидлаб “EURO 2016 одатдан ташқари бўлади. Бу чемпионатга мезбонлигимизни давом эттиришга қарор қилдим. Мусобақа байрам кайфиятида ва муваффақиятли бўлиши учун бутун кучимизни ва имконларимизни сарфлаймиз” деб гапирди.

Франциядаги Европа чемпионати 2016 йил 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади.


Бошқа мақолалар