Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”га қайтади


  • 26 Декабрь, 2018
  • 514

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ мураббийи сэр Алекс Фергюсон бош мураббий вазифасини вақтинча бажараётган Уле-Гуннар Сульшернинг маслаҳатчиси сифатида жамоага қайтади. Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотига кўра, 76 ёшли мутахассис Сульшерга “МЮ”нинг чемпионлик титулини қайтариб олишига ёрдамлашади. Фергюсон Жозе Моуриньюнинг истеъфосидан кейин Сульшерни мураббий сифатида чақирилишининг асосий тарафдори эди.

Сульшер 18 декабрь куни “Манчестер Юнайтед” жамоасининг бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. У 1996-2007 йиллар орасида жамоада тўп сурган. “Қизил иблислар” таркибида у олти бор Англия чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.Фергюсон “Манчестер Юнайтед” жамоасини 1986 йилдан 2013 йилгача бошқариб келганди. Бу вақт ичида Фергюсон жамоа билан барча турнирларда 38 та бош совринни қўлга киритди. 


Бошқа мақолалар