Дунёда уруш бўлмаган фақат 10 та ўлка қолди


  • 10 Июнь, 2016
  • 1274

2016 йилги глобал тинчлик индекси дунёда шиддатнинг рекорд даражага чиққанлигини кўрсатмоқда. Террористик ташкилотларга нишон бўлган Франция, Бельгия ва Туркия эса тинчлик-тотувлик борасида энг катта чекиниш ясаган ўлкалар орасидан ўрин олди. Ер юзида сўнгги 10 йилда тўқнашувлар бўлмаган фақат 10 та ўлка қолди.

Австралиядаги иқтисодиёт ва тинчлик институтининг ҳисоботига кўра, 5 йилдан бери ички уруш давом этаётган Сурия дунёда тотувликка энг муҳтож ўлка бўлди.

Сурияни Жанубий Судан билан Ироқ таъқиб қилмоқда. Жами 163 та ўлка иштирок этган ушбу рўйхатда Қозоғистон 75-ўринни, Туркманистон 107-ўринни, Ўзбекистон 109-ўринни, Тожикистон 122-ўринни, Қирғизистон 124-ўринни, Озарбайжон 134-ўринни Россия эса 151 ўринни эгаллади. Террор 2015 йили дунё бўйича 32 минг 715 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Глобал шиддатнинг бир йиллик бадали эса 13,8 триллион доллар. Мутахассислар Сурия ва Ироқдаги ҳолатнинг бутун дунёга салбий таъсир кўрсатаётганлигини айтишди.

Глобал тотувлик индексининг 2016 йилги ҳисоботига кўра, дунёда фақатгина 10 ўлкада тўқнашувлар бўлмади. Бу ўлкалар қуйида келтирилган:

1. Ботсвана

2. Чили

3. Коста рика

4. Япония

5. Маврикий

6. Панама

7. Қатар

8. Швейцария

9. Уругвай

10. Вьетнам


Бошқа мақолалар