- 2018-12-22
Тожикистон мактабларида анъанавий сўнгги қўнғироқ байрамларини ўтказиш тақиқланди. Мактаб битирувчилари томонидан "Камолот қўнғироғи" деб ҳам аталган маросимлар энди ўтказилмайди.
Тожикистон Фан ва таълим вазири Нуриддин Саиднинг фармонига кўра, мамлакатдаги барча мамлакатларда ўқув йилининг сўнгги куни 7 июнь куни бўлади ва шу куни байрам ўрнига ўқув бинолари ҳудудларида тантанали сафлар тортилади. "Мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларида 9 ва 11 синф ўқувчиларининг "Камолот қўнғироғи" маросимлари ўтказилиши тақиқлансин", дея фармондан иқтибос келтирилади маҳаллий нашрларда.
Бир неча йил муқаддам Тожикистон республикаси мактабларида қишки мавсумдаги иситиш тизимларида муаммолар туфайли ўқув жадвалларига ўзгаришлар киритилганди. Дарсларнинг асосий қисми баҳор мавсумига кўчирилган. Шу туфайли қишки таътил аввалгидек икки ҳафта эмас, 1 ой давом этади.
Kun.uz дан олинди.