- 2013-07-02
Германия федерал мажлиси (Бундестаг) канцлер Олаф Шольц ҳукуматига ишончсизлик вотумини билдирди.
16 декабрь душанба куни бу қарор бўйича депутатларнинг кўпчилиги овоз берди. Конституцияга мувофиқ энди Шольц Германия перзиденти Франк-Вальтер Штайнмайерга парламентни тарқатиб юборишни таклиф қилиши керак. Агар президент барқарор ҳукумат шакллантиришга имкон йўқ деб ҳисобласа, вотум билдирилганидан кейин дарҳол бундестагни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Расман Германия президенти ушбу қарорни қабул қилиши учун 21 кун муддат берилган.
Овоз беришдан олдин Шольц ишонч билдириш масаласи фақатгина парламентга тегишли эмаслигини гапирди. Канцлернинг сўзига кўра, бу ерда гап Германия кучли давлат сифатида ўз келажагига инвестиция киритишга тайёрми деган муҳим масала ҳақида кетмоқда.