- 2023-11-13
Сурия президенти Башар Асад раҳбарлигидаги армия кучлари улуғ саркарда-саҳоба Холид бин Валиднинг мақбарасини нишонга олди. Мақбаранинг бомбаланиши воқеа гувоҳлари тарафидан тасвирга олиниб, бутун дунёга тарқатилди.
Сурияда ўн минглаган кишилар ҳалок бўлган урушда ислом олами учун катта аҳамиятга эга бўлган марказлар оғир талафот кўрмоқда. Улар йўқ этилиб ёки вайрон қилиниб фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтирилмоқда. 17 апрелда бомбалар остида қолган Холид бин Валид мақбарасининг ачинарли ҳолати бутун ислом оламини оёққа турғизганди. Мусулмонлар орасида жуда аҳамиятли бўлган бу мақбара ҳозирги ҳолини Усмонли халифаси Абдулҳамид II даврида олганди.
Холид бин Валид ким эди?
У Асҳоби киромнинг ва ислом қўмондонларининг буюкларидан эди. Исми Холид, куняси Абул-Валид ва Абу Сулаймондир. Бадр, Уҳуд ва Худайбия жангларида ҳали мусулмонликни қабул қилмагани учун душман қўшинида қўмондон эди.
Ҳижратнинг саккизинчи йили дўстлари Усмон бин Талха ва Амр бин Ос билан бирга Маккадан Мадинага келиб, мусулмон бўлди. Макканинг фатҳида ислом қўшинининг ўнг қанот қўмондони эди.
Жаноби Пайғамбаримиз унинг жасорати ва закоси учун унга “Сайфуллоҳ” (Аллоҳнинг қиличи) исмини бердилар. Ҳазрати Умар давридаги фатҳларда иштирок этган Холид бин Валид ҳазратлари 642 (ҳижрий 21) йили Хумусда вафот этди. Қабри Суриянинг Хумус шаҳридаги ўз номи билан аталадиган Холид бин Валид масжиди ичидадир.