- 2013-01-11
АҚШ автомобиль ширкати “Ford” Британиянинг Европа иттифоқидан келишувсиз ажралиб чиқишининг жиддий оқибатларга олиб келишини маълум қилди.
“Ford” баёнотида Британиянинг ЕИдан келишувсиз ажралиши ширкатнинг ўлкадаги инвестиция режаларига таъсир кўрсатишини билдириб “Бу ҳолат инглиз автомобиль индустрияси ва “Ford”нинг ўлкадаги ишлаб чиқариш фаолияти жиҳатидан вайронокор бўлади. Европадаги ишмизда рақобат сақланиб қолиши учун барча чора-тадбирларни кўрамиз” дейилди.
Автомобиль ширкати ҳозирда Британияда жами 13 минг кишини иш билан таъминламоқда.
Инглиз “The Times” газетасининг бугун чоп этган хабарида ширкатнинг вакили Британия бош вазири Мэй билан телефон суҳбатида “Ford” Британиядан ташқарида алтернатив фабрикалар қуриш учун тайёргарлик олиб бораётгани ҳақида огоҳлантиргани айтилди.