- 2019-12-11
Brexit референдуми натижаси Британиянинг Европа иттифоқиданажралиш учун бўлганидан кейин улкан ширкатларнинг бунга жавоби кечикмади. Дунёга машҳур ширкатлар марказларини Лондондан кўчиришга қарор қилишди. Шаҳардан аста-секин қочиш бошланди.
Дунёнинг энг катта молиявий марказларидан бири бўлган Лондон Британиянинг ЕИдан чиқишга қарор олганидан кейин алғов-далғов бўлмоқда. Дунёга танилган ширкатлар марказларини Лондондан кўчиришга қарор қилишди. Референдумдан кейин Жанбуий Корея автомобиль шинасини ишлаб чиқарувчи “Hankook Tire Worldwide” ташкилотларини Англиядан кўчиришни ўйлаётганларини айтди. Япон автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи “Exedy”дан ҳам шундай хабар келди. Ширкат марказларини Европанинг қитъа қисмига кўчиришларини маълум қилди.
Франция реклама гиганти “Publics Groupe” Британияга бошқа инвестция киритмасликларини эълон қилди. Лондонда 16 минг ходими бўлган “JPMorgan Chase” билан “Morgan Stanley” ва “HSBC” сингари банклар ҳам бирликларини Франкфурт каби Европа шаҳарларига кўчиради. Британиядаги ишчи кучини тўртдан бир қисмга қамайтиришни режалаштирмоқда. “GSM” ширкати “Vodafone”нинг Лондондаги марказини кўчиришни ўйлаётгани айтилмоқда. АҚШлик нашриёт ширкати “Bloomberg” Британиядаги инвестицияларини кўздан кечириб чиқиш лозимлигини хабар берди. Йўқотганларнинг рўйхати бошида Испания кийим фирмаси “Zara”нинг бошчиси Амансио Ортега ҳам бор. Ортеганинг Brexitдан кўрган зарари 6 миллиард доллар устида эканлиги айтилмоқда.
Британияда ўтказилган референдум ортидан биржалардаги нархлар тушиши дунёдаги энг бадавлатларнинг бойлиги 3,2%га камайишига сабаб бўлди. Миллиардерларнинг жами кўрган зарари 3,9 триллион доллар бўлиб, энг бадавлат 400 кишининг зарари эса 127,4 миллиард доллар эканлиги маълум бўлди.
АҚШлик миллиардер Джорж Сорос Европа иттифоқининг ортга қайтиши имконсиз бўлган йўлга тушганини сўзлади. Сорос ёзган мақоласида Британиянинг ЕИдан ажралиш қарори 28 та аъзоси бўлган иттифоқнинг парчаланиш даври бошланганини билдирган. Сорос молиявий бозорда инглиз стерлинига қарши позиция олиб катта миқдордаги даромад қилиши билан танилган. Сўнгги бор овоз беришдан олдин бойлигини олтинга ўгириб, олтин нархининг ўсиши билан катта даромад қилганди.