- 2014-03-20
Халқаро ҳижрий тақвим иттифоқи конгрессидан чиққан ягона тақвим татбиқ этилсин деган қарорига қарамай баъзи ўлкалар 5 июль, баъзи ўлкалар эса 6 июль куни рамазон байрамини нишонлади. Бу борада Диёнат вакиллари тарафидан қилинган баёнотда “БУ ижтиҳод фарқидан туғилган икки хил татбиқлар ҳеч кимнинг ибодатига зарар бергани йўқ” дейилди.
Рамазон байрамини 5 июль куни нишонлаган давлатлар ичида Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, 6 июль куни нишонлаганлар ичида эса Ўзбекистон, Тожикистон, Саудия Арабистони ва бошқа араб ўлкалари бор.
Умра учун Саудия Арабистонига борган ватандошларимиз ҳам байрамни бир кун кейин нишонлайдилар.
Бу орада Туркия диёнат ишлари вазирлиги икки вакилини Қуёш энг эрта ботадиган Чилидан 2 минг км шимолидаги бир нуқтага юборди. мақсадлари ҳилолнинг туғилишини кузатиш.
Аслида дунёнинг ҳар қандай бир жойида ҳилол кўриниши билан рамазон ойи бошланади ёки тугайди. Лекин араб ўлкалари ўзлари яшаётган жойдан кўринишини қабул қилишган.
Туркия дин ишлари олий кенгаши раиси Акрам Калаш “Рамазони шариф 4 июлда тугади, 5 июль Рамазон ҳайити. Рамазон ҳилоли 4 июлда Жанубий Америкадан кўришни бошлади. Европа фатво ва тадқиқот кенгаши каби баъзи ташкилотлар ҳижрий тақвим иттифоқи қарорига мувофиқ байрамни 5 июль куни деб эълон қилишди. Баъзи ўлкалар қарорга амал қилмасдан ҳайитни 6 июль куни деб эълон қилишди” деди.
Ойнинг ҳилол ҳолида қачон ва қаерда кўриниши хатосиз ҳисоб билан аниқланишини таъкидлаган Калаш Туркиядаги байрам ҳилол дунёнинг исталган жойида кўринишни бошланишига кўра белгиланганини билдирди.
Калаш бу қарорини Истанбулда 28-30 май кунлари ўтказилган халқаро ҳижрий тақвим иттифоқи кенгаши ташкиллаган йиғилишда ислом ўлкаларидан қатнашган астроном ва фиқҳ олимларининг қараши асосида чиқарганини айтди.