- 2023-04-07
Эроннинг ракета ҳужумидан кейин Трамп “Огоҳлантириш тизимимиз сабабли қурбонлар бўлишининг олди олинди” деди. лекин Теҳроннинг “Базаларни бўшатинг” дея Бағдод ва Швейцария элчилигини огоҳлантиргани маълум бўлди. Эрон бу билан чекланмай ҳужумни Қатар орқали АҚШга хабар берган.
АҚШ уюштирган суиқасд билан Қосим Сулаймоний ва Абу ал Муҳандисий ўлдирилиши ортидан 9 январда Эрон инқилоб муҳофизлари қўшини АҚШ ҳарбийлари жойлашган иккита ҳарбий базага ракета билан ҳужум қилди.
Ҳужумдан 20 соат ўтиб, камералар олдига чиққан АҚШ президенти Трамп нутқида “Ҳарбий базада бирорта ҳам аскаримиз ҳалок бўлмади” дея, 9 январдаги ҳодисани кузатувчилар учун бир ғалаба сифатида кўрсатишга уринди. Сулаймонийни “биринчи рақамли террорист” сифатида намойиш этиб, ўлдиргандан кейин АҚШ кичик бадал тўлади. АҚШ ракета ҳужумининг кўринишда Эронни қониқтирадиган зарба бўлишига қарамай ҳақиқатда йўқотишларсиз, аввалдан тафсилотлари келишилган, ҳужумнинг ҳудудлари белгиланганлиги ва қабул қилиниши мумкин бўлган ҳужум эканлигини сездирди.
Трамп “Огоҳлантириш тизимимиз сабабли қурбонлар бўлишининг олди олинди” деган бўлса ҳам аслида Эроннинг ҳужумни хабар берганлигига доир маълумотлар ошкор бўлди. Бир тарафдан аҳоли орасида интиқом оловини сўндирадиган, айни вақтда АҚШнинг такрор жавоб беришининг олдини оладиган ҳужум бўлиши керак эди. Шундай ҳам бўлди: Эроннинг АҚШ ҳарбийлари базалардан чиқиб кетиши учун Ироқ ҳукуматини, Теҳрондаги Швейцария элчилиги орқали расмий равишда огоҳлантирди. Бу билан чекланмай Қатар воситасида АҚШга бошқа бир хабар жўнатилганлигига доир маълумотлар ҳам юзага чиқди.
Трампнинг бу нутқи синган, Эрондан қўрқаётган АҚШни тасвирлаётгандек кўриниши мумкин. Лекин АҚШ ўзини Эроннинг ҳужумига қарамай музокара қилишга тайёр "тинчликпарвар куч" сифатида кўрсатди. Трамп бундан яқинлашаётган сайловларда кўпроқ овоз олиш учун фойдаланиши мумкин. Бу ҳолатда Трамп ўзини АҚШни бошқа бир қонли урушга жалб қилишга йўл қўймаган “тинчликпарвар” сифатида кўрсатади.
АҚШ-Эрон орасида йиллар давомида қуруқ таҳдиддан нарига ўтмаган зиддият ҳисоб-китобли бўлса ҳам синовдан ўтказилди. Эрон илк бор АҚШга ҳужум қилди ва иккинчи жаҳон урушидан буён илк бор АҚШ ўзига қилинган ҳужумга жавоб бермади. АҚШ Эроннинг уруш қобилиятини синаб кўрди, Эрон ҳам АҚШнинг қанчалик таҳдид қила олишини кўрди. Шу билан бирга Эрон АҚШга ва дунёга бир қанча аҳамиятли нарсаларни кўрсатди.
Эрон Ўрта Шарқнинг исталган жойидаги ҳар қандай АҚШ базасини ўққа тута олади ва бу билан таъсирини ўтказа олади. Эрон ракеталари АҚШ зенит мудофаа тизимини осонлик билан ошиб ўтди.