Ер аҳолиси 7,7 миллиардга етди


  • 4 Апрель, 2019
  • 541

Ер аҳолисининг ўсиши, кексаларнинг кўпайиши шаҳар аҳолисининг ортишига олиб келади. Бу ҳақда БМТнинг аҳоли жойлашуви ва ривожланиши ҳайъати ҳисоботида маълум қилинди.

2019 йили ер аҳолиси 7,7 миллиард кишини ташкил этди. 2050 йилга келиб, аҳоли сони 9,7 миллиардга етади. Юз йилликнинг охирига келиб, тахминан 11 миллиард кишига етади.

Ҳисоботда аҳолининг ўсиши билан бирга кексаларнинг кўпайиши, туғилишнинг пасайиши ҳам қайд этилди. Ҳозирда дунёда туғилиш даражаси бир аёлга 2,5 гўдакдан тўғри келади. 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 2,4га тушади.

65 ёш ва ундан катталарнинг умумий аҳолига нисбатан фоизи ортмоқда. Европада 19%, Шимолий Америкада 16%ни ташкил этади. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич мос ҳолда 28% ва 23%га ортади.

Ҳозирда 56% аҳоли шаҳарларда яшамоқда. Кейинги ўсишларнинг барчаси шаҳар аҳолиси ҳисобига бўлади.


Бошқа мақолалар