Озарбайжон иқтисодиёти ҳаммани лол қолдирмоқда


  • 26 Январь, 2013
  • 1725

Озарбайжон давлати ўз иқтисодиёти билан кўзни қувнатмоқда. Ишсизликнинг камайиши ҳам бунга ишорадир.
Халқаро ишчилар ташкилотининг (İLO) “Минтақавий бандлик йўналишлари 2013” ҳисоботига кўра, қардош ўлкалардаги ишсиздик 11%га камайди.
Озарбайжонда 2000 йилдаги ишсизлик 18,4% эди.
Кавказнинг порлаган юлдузи – Озарбайжон
Озарбайжон сўнгги 8 йилда иқтисодиётини 8 марта кўтарган давлат сифатида барчани лол қолдирди.
Шубҳасиз Озарбайжон иқтисодиётининг бош томири нефть ва табиий газ заҳираларидир. Давлат қора олтин деб таърифланадиган нефтдан йилига 15 миллиард доллар маблағ фойда кўради. Лекин Озарбайжоннинг фойда манбаи ёлғиз нефть эмас.
Арманистонда ҳар икки кишидан бири ишсиз
Қўшни Арманистон ҳақидаги маълумотлар эса қувонарли эмас. Арманистонда деярли ҳар икки кишидан бири ишсиз. 2012 йилдаги ишсизлик даражаси 39,1%ни ташкил қилади.


Бошқа мақолалар