Нигер ўлкадан ғарбни ҳайдади


  • 17 Июль, 2024
  • 64

Олтин, уран ва нефть конлари жиҳатидан муҳим қазилма бойликларга эга ва юз йилдан ортиқ мустамлака ҳолида бўлган Нигер Франция панжасидан қутулгач, ўз бойликларини ўзи бошқариш учун ҳаракатни бошлади. Бу орада ой бошида олган қарори билан ўлкадаги мингга яқин АҚШ ҳарбийларининг чиқиб кетишини талаб қилган Нигер ҳукумати ғарб билан бўлган бутун алоқаларини узиш нуқтасига келди.

Бу ишлар билан бир вақтда Туркия президенти Эрдўғоннинг таклифи билан Нигер бош вазири ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Туркияга хизмат сафари билан келди. Жорий йилнинг 31 январь-3 февраль кунлари Туркияга келган вазирлар бутун соҳалар бўйича алоқаларни ривожлантириш борасида келишувлар имзолади.

Нигер бош вазири Зейннинг таклифи билан Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидон, миллий мудофаа вазири Яшар Гулер ва энергия ва табиий бойликлар вазири Алпарслон Байроқдор бугун Нигерга сафарини бошлади. Нигерга йўл олган делегация орасида миллий разведка ташкилоти раиси Иброҳим Қалин, мудофаа саноати вазири Халук Гўргун ва тижорат вазири ўринбосари Ўзгур Волкан Ағар ҳам бор.

Ўтказиладиган учрашувларда икки томонлама сиёсий ва иқтисодий алоқалар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ривожлантириш борасида ташланадиган қадамлар муҳокама қилинади.

АҚШнинг Африка ишлари бўйича масъул ташқи ишлар вазири ўринбосари Мэри Пхее ва АҚШ Африка қўмондонлиги (AFRICOM) қўмондони генерал Майкл Лэнгли ўтган ой бошида яширинча Нигерга келганди. Яширин сафари вақтида ўлкадаги жамоат ташкилотлари, баъзи сиёсатчилар билан учрашди. Бундан ташқари Ағадез шаҳри яқинидаги қурилган “Niger Air Base 201” номли чўл инсонсиз ҳаво воситалари базасидаги мингга яқин америкалик аскарларни зиёрат қилганди.

Мана шу сафари Ламин Зейн бошчилигидаги ҳукуматни ғазабга келтирди. Зейн ҳукумати бир қарор қабул қилиб, АҚШ ҳарбийларининг ўлкада бўлишини таъминлайдиган келишувни бекор қилиб, уларнинг Нигерни тарк этишини талаб қилди. АҚШ мудофаа вазирлиги бу хабарни тасдиқлаб, энг биринчи пойтахт Ниамейда жойлашган 300 га яқин аскарларини чақириб олганлигини маълум қилди. Қолган ҳарбийларнинг ҳам жорий йилнинг 15 сентябрига қадар ўлкани бутунлай тарк этишини билдирди.


Бошқа мақолалар