Исроилни чизгани учун ҳибсга олинди


  • 14 Март, 2015
  • 2319

“Zeon” тахаллуси остида фаолият кўрсатувчи француз карикатурачиси Исроилни ўз карикатураларида чизди. Лекин яҳудийлар бунга тоқат қила олишмади.

Сўз эркинлиги ва карикатурачиларнинг ҳуқуқлари борасида кун тартибидан тушмайдиган Францияда катта жанжал юз берди. Француз журнали “Charlie Hebdo”нинг бутун ислом оламига қилган ҳақоратларини сўз эркинлиги деб баҳолаган французлар Zeonни антисионизм карикатуралари учун судга берди. Рассомнинг устидан “Яҳудийларни ҳимоя қилиш миллий лигаси” (BNVCA) шикоят билан суд маҳкамасига мурожаат қилди. Судья рассомни ирқчилик ва диний нафрат уйғотишга ташвиқ қилиш билан айблади. Бошқача айтганда Zeonни антисемитизм билан айблашди.

Бу француз ҳукуматининг иккиюзламачи сиёсатининг яққол намунасидир. Мана сизга демократия, мана сизга сўз эркинлиги...


Бошқа мақолалар