Ф.Гулендан Хиллари Клинтонга катта совга!


  • 29 Июль, 2016
  • 1184

АҚШда 8 ноябрда ўтказиладиган 58-президентлик сайловлари олдидан демократлардан номзод бўлган Хилари Клинтоннинг сайлов кампаниясига катта моддий ёрдам берган Фетуллоҳ Гулен масаласи тортишувларга сабаб бўлди.

АҚШ нашрларида 15 июлдаги Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишдан кейин ФЕТОнинг хориждаги алоқалари яна кун тартибига келди. Террорбоши Гуленнинг АҚШ президентига номзод бўлган Хиллари Клинтон билан алоқаси ўртага чиқди.

АҚШ нашрларида Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишнинг бошчиси бўлган Фетуллоҳ Гуленнинг  президент номзоди Хиллари Клинтонга берган моддий ёрдами эълон қилинди.

“National Interest”даги хабарга кўра, ФЕТО ташкилоти узоқ вақтдан бери Хиллари Клинтоннинг дастакчиларидан лобби ширкати бўлган Подеста гуруҳи билан ҳамкорлик қилган. Ҳужжатлар билан исботланган хабарда Гуленнинг Клинтон кампанияси билан алоқаси исботлаб берилган. 2009 йили электрон почта орқали юборилган хабарларнинг бирида ФЕТО ташкилотининг аъзоларидан бири Хиллари Клинтоннинг ёрдамчиси Хума Абединдан Туркиядаги бир мажлис учун Обама билан учрашишга ёрдам беришини сўраган.

15 июлдаги тўнтаришга уринишдан кейин бир ҳафта ўтиб, Гуленга тегишли “Rumi Forum” ва “Turkic American Alliance” номли жамғармаларнинг бошқарувчиларини қабул қилди. Оқ саройга келган Эмре Челик ва Фарук Табаннинг бир неча йиллар аввал Клинтон билан тушган фотосуратлари АҚШда шов-шувга сабаб бўлди.

“National İnterest”даги хабарда “Клинтон ва дин одами қиёфасида кўринадиган ҳамтовоғи 15 июлда Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишда муваффақиятсизликка учради” деб ёзилган.

“USA Today” газетасининг хабарида эса ФЕТОга мансуб кишилар конгресга хориждан ноқонуний молиявий ёрдам берганликлари ва президент номзодларини миллионлаб доллар билан таъминлаганликларига урғу берилиб, бунинг оқибатлари оғир бўлиши таъкидланди.

Собиқ “First Lady”, Нью-Йорк сенатори ва АҚШ ташқи ишлар вазири бўлган Хиллари Клинтон АҚШ президентлигига номзод бўлган илк аёлдир. 


Бошқа мақолалар