Ўзбекистон Афғонистон билан музокара олиб борди


  • 30 Январь, 2018
  • 654

Ўзбекистон ва Афғонистон 2017 йилда тузилган келишувлар бажарилишини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон делегацияси Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигида 20 январь куни Афғонистонга келиб, президент Ашраф Ғани билан учрашди. Гап 2017 йилда тузилган келишувлар ва “Мозори шариф-Ҳирот” темир йўли лойиҳасини маолиялаштириш ҳақида борди.

Бундан ташқари делегатлар Афғонистон президенти ўтказган ичтисодий масалалар бўйича кенгаш йиғилишида иштирок этишди. Тарафлар савдо-сотиқда ва иқтисодиётда икки томонлама ҳамкорлик бутун Марказий Осиё учун фойда келтиришини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонда вазият афғон халқи ва БМТ кучлари ёрдамида барқарорлашиши мумкинлигини айтганди.


Бошқа мақолалар