Эрдўғоннинг ислом оламига мурожаати


  • 17 Октябрь, 2015
  • 1261

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мусулмон диний лидерлар кенгаши йиғилишининг ёпилишида нутқ сўзлади.

Эрдўғоннинг нутқидан баъзи иқтибослар:

Минглаб километр олисдан ташриф буюриб келган сизларга ўз ташаккуримни билдираман. Бу йиғилишнинг инсоният учун яхшиликларга восита бўлишини тилайман.

Қуръонда ва Пайғамбаримизнинг ҳадисларида ҳар ишнинг боши тўғри ва дуруст қарор бериш эканлиги ифода этилган. Шўро сурасининг 38-оятида маолан “Уларнинг ишлари ораларида маслаҳат билан бўлади” деб марҳамат қилинган. Бугун ислом дунёсидаги бир қанча муаммо маслаҳатсизликдан келиб чиққани аён. Умматдаги раҳмат қаҳатчилигининг сабаби ҳам мана шудир.

Шу онда умматнинг якдиллиги, бирлиги ҳақида умуан гапира олмаймиз. Уммат шу онда парча-парча бўлиб бўлинган. Умматни бирлаштириш учун бу йиғилишларнинг жуда муҳим эканлигига ишонаман.

“Аллоҳу акбар” деб ҳайқириб “Аллоҳу акбар” дейдиган биродарини ўлдираётганларни кўряпмиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Буни қандай ҳазм қила оламиз? Тинчлик ва осудалик ҳукмрон бўлиши керак бўлган минтақалар, афсуски, қон ва урушлар билан ёдга олинмоқда. “Мусулмонман” деб туриб 366 минг ўз ватандошини қатл этган қотил-террористни кўриб турибмиз. Яна “Мен мусулмонман” дейди. Бу қандай мусулмонлик? Бировлар “Аммо у Исроилга қарши” демоқда. Шунда ўлдирилган 366 миг киши Исроил тарафдори эдими? 12 миллион инсон шу онда Суриядаги уйларини тарк этиб, бошқа давлатларга чиқиб кетган.

Кимга хизмат қилаётгани ноаниқ бўлган террористлар туфайли 1 миллиардлик ислом олами туҳмат ва шубҳа остида қолмоқда. Мусулмонларга қарши давомли қоралаш кампанияси юритилаётганини биламиз.

Ислом дунёсини қонга белаган воқеаларнинг орқасида кимлар, қандай ҳисоблар турганини кўришимиз керак. Ўз урушларини биз орқали олиб боришни, бизни бир-биримизга қирдиришни истаганларга қарши ҳушёр бўлишимиз керак.

Уммат бўлиш дегани сенегаллик Аҳмад билан гаитилик Муҳаммадни, фаластинлик Оиша билан араканлик Азизни айни миллатнинг фарзанди сифатида кўришдир.

Кеча Ал-Қоида, бугун ИШИД кабилар ягона мақсади диндан фойдаланиш бўлган тўдалар келажагимизга таҳдид солмоқда. Уларнинг ислом билан алоқаси йўқ. Биз бундай исломни ўрганмадик. Қуръон ва суннатга фақат сўзлари ва ташқи кўриниши билангина боғланган бундай кимсалар умматни йўқ қилмоқда. Диққат қиладиган бўлсангиз, бу ташкилотларнинг нишони фақат мусулмонлар.

Ҳозирги кунда Туркия давлати 2 миллион эмигрантни қабул қилди. Баъзи ўлкаларга қарасангиз “30 минг кишини қабул қиламиз” дейишмоқда ва бу учун Нобелга номзод деб кўрсатилмоқда. Бу сўзимиз “Биз ҳам Нобель мукофотини олишни истаймиз” деган маънога келмайди. Лекин бу давлат фақат қуруқ сўзлари учун Нобелга номзод қилиб кўрсатилмоқда. Демак Нобель ҳам хўжа кўрсин ва сиёсий мақсадларга хизмат қилмоқда. Биз мукофот-нишон талаб қилмаймиз, фақат Аллоҳ розилигини олишни истаймиз.

Дунё бешдан катта. Шунинг учун ҳам бизни севишмайди. “Сен қандай қилиб дунё бешдан катта” дейсан. Иккинчи жаҳон урушида қарор чиқарилди, ўтди-кетди. Лекин ҳозиргача айни татбиқ давом этмоқда. Беш ўлканинг манфаати миллионлаб инсоннинг келажагига раҳна солмоқда. 


Бошқа мақолалар