- 2024-06-15
Саудия Арабистон ҳукумати коронавирусга қарши олинган чораларни енгиллаштириш ва нормал ҳаётга қайтиш мақсадида якшанба кунидан бошлаб, Маккада татбиқ этиладиган “икки босқичли нормаллашиш режаси”ни маълум қилди.
Ички ишлар вазирлиги тарафидан берилган баёнотда Маккада одатдаги турмуш тарзига қайтиш учун икки босқич босиб ўтилиши айтилди.
Биринчи босқич 31 май якшанба кунидан бошланиб, 3 ҳафта давом этади. Илк босқичда Маккага кириш-чиқишларга рухсат берилиши ва соат 06.00 билан 15.00 орасида кўчага чиқиш мумкинлиги билдирилди.
Баёнотда масжиди Ҳарамда жума намози ҳамда жамоат намозлари мавжуд гигиена чораларига риоя қилинган ҳолда давом этиши айтилди.
Иккинчи босқич 21 июндан бошланиб, соат 06.00- 20.00 орасида кўчага чиқишга рухсат этилади.
Баёнотда сартарошлар ва гўзаллик салонлари каби ижтимоий масофага риоя қилиш имконсиз бўлган маконларнинг фаолиятига рухсат берилмаслиги, тўй ва жаноза каби маросимларда кўпи билан 50 кишининг тўпланишига изн берилишига доир қарорлар қабул қилингани маълум қилинди.