Ўзбекистон имомлари: Пахта териш вожиб!


  • 1 Октябрь, 2016
  • 1687

Пахта ташвиши бошланган шу кунларда Ўзбекистонда баъзи масжидларда ҳукуматнинг мажбурий терим кампаниясида иштирок этишнинг вожиб эканлиги айтилди.

Бу ҳақида жума намози вақтида Ўзбекистон аҳолисининг пахта йиғим-терим камапаниясида иштирок этиши вожиблиги борасида фатво берилди.

Ўзбекистондаги ишхоналарда, олий ўқув юртларида ва ҳатто масжидларда ҳам пахта йиғим-теримида иштирок этишни истамаганлардан ҳукумат мажбурий пул тўплаётганлиги ҳақида хабарлар келмоқда.

Тошкентдаги ҳазрати Али масжидининг ходими имомларнинг одамларни пахта йиғим-теримига қатнашиш чақириғини тузатди. Масжид вакили имомлар бу чақириқни Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси амри билан айтди.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яшайдиган одамлар ҳам айни хабарни тасдиқлади. Бундан ташқари, баъзи кам аҳоли яшайдиган жойларда имомларнинг ўзлари ҳам пахта тераётгани маълум.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини аҳолисини пахта йиғим-теримида ва бошқа оғир ишларга мажбурлагани учун давомли равишда қоралашмоқда.

“Cotton Campaign” гуруҳи  инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини пахта йиғим-терими вақтида аҳолисини мажбурий ишлатмасликка чақирмоқда.


Бошқа мақолалар