И.Алиев Европани танқид қилди


  • 8 Октябрь, 2016
  • 1109

Илҳом Алиев 2016 йилнинг 9 ойи натижаларига бағишланган вазирлар маҳкамаси йиғилишида дунёда сиёсий ва ҳарбий кризислар юз бераётганлигини, турли минтақаларда қонли тўқнашувлар, уруш хавфи ошганлигини ҳақида гапирди.

Ўрта Шарқда юз бераётган тўқнашувларнинг катта фалокатларга сабаб бўлиши мумкинлигини айтган Алиев эмигрантларнинг ҳолатига ва уларнинг Европада дуч келаётган қийинчиликларига диққат қаратди.

Эмигрантлар муаммосининг Европадаги радикал сиёсий партияларга жуда қўл келаётганлигини ва улар борган сари кучайиб бораётганини билдирган Алиев бу партиялар ҳокимиятга келган тақдирда маданиятлараро тўқнашувлар чуқурлашиши ҳақида огоҳлантирди.

Озарбайжон жамоатчилигининг бу ҳақиқатни билиши лозимлигини таъкидлаган Алиев сўзини шундай давом эттирди:

“Ҳозир минтақамиз ҳам, ер юзидаги аҳвол ҳам ўзгарди. Сиёсатимизни шунга мос юритишимиз керак. биз ўзимизнинг сиёсатимизни юритамиз ва ҳеч кимнинг гапига қараб, қадам босмаймиз. Баъзилар бизнинг бир жойларга интеграция бўлишимиз кераклигини айтишмоқда. Мусулмонларнинг йўлини тўсиб, “тўхта” деганлар билан интеграцияда бўламизми? Мусулмон эмигрантларга иккиюзламачилик қилаётганларнинг стандартларига мослашишга уринамизми? Мусулмонларни қафасда сақлаётганлар билан интеграция қилиб бўладими?”


Бошқа мақолалар